Shrift o'lchami Rang Rasm

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

<< Iyul 2018 >>
DU SE CH PA JU SH YA
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

.

.

Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar

Jami murojaatlar: 117
Ko'rib chiqilmoqda: 92 (78.6%)
Javob berilgan: 25 (23.4%)

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab

So'nggi yangiliklar

Электр энергиясини иқтисод қилиш хамда электр энергиясини ишлаб чиқишда бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар

Кейинги йилларда Республикамизда иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳукумат қарорларига мувофиқ иқтисодий ва кичик саноат зоналари яратилмоқда.

Жамият ва давлат соҳаларининг жуда тез суръатлар билан ривожланаётгани электр энергиясини истеъмол қилиш ҳажмининг ортиши билан бевосита боғлиқ. Аҳоли фаровонлигининг ошиши маиший турмушда тобора кўп электр ускуналаридан фойдаланиш муносабати билан электр энергия истеъмоли ҳам ортиб бормоқда.

2000 йилда ҳар бир маиший истеъмолчининг электр энергияси ойлик истеъмоли 114 кВт соатни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда 57 фоизга ошиб 200 кВт соатга етди. 1990 йилда электр энергиясидан умумий фойдаланишда аҳолининг улуши 10,3%ни ташкил этган бўлса, 2000 йилга келиб ушбу кўрсаткич 13,9%ни, 2018 йилда эса бу кўрсаткич  26,5%га ортди.

Маълумот учун: Ҳисоб-китобларга кўра, Республикада электр энергиясига бўлган умумий талаб 2030 йилга бориб 2018 йилдагига қараганда 1,7 баравар ортади, шу жумладан аҳоли фаровонлигининг ошиши омилини ҳисобга олганда унинг талаби 1,5 баравар ортади.

Электр энергияга ортиб бораётган талабни қондириш, саноат корхона истеъмолчиларни, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолини электр энергияси билан барқарор ва сифатли таъминлаш, режадан ташқари узиб қўйишларни (ускуналарнинг авария туфайли ишламай қолишини) бартараф этиш мақсадида “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан  барча чоралар кўрилмоқда ва келгусида ҳам шундай чоралар кўрилади.

Республикадаги электр энергиясининг қарийб 90 фоизи “Ўзбекэнерго” АЖнинг иссиқлик электрстанциялари томонидан ишлаб чиқарилиши, уларнинг асосий қисми (84%) бундан 50 йилдан ортиқ вақт аввал ишга туширилгани боис ускуналарнинг юқори даражада жисмонан эскиргани электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг пасайишига ва унинг тақчиллигига олиб келмоқда, шунингдек ёнилғининг кўп сарфланишига (замонавий технологияларга қараганда икки баробар кўп) ва бунинг оқибатида ишлаб чиқарилаётган электр энергияси таннархининг ортишига сабаб бўлмоқда.

Айни вақтда энергетика тизими электр тармоқларининг умумий узунлиги 254,8 минг километрни, шу жумладан 0,4-10 кВ кучланишга эга паст вольтли тақсимловчи тармоқлар 218,4минг километрни ташкил этмоқда. Электр тармоқларининг қарийб 62,4% 30 йилдан ортиқ вақтдан буён фойдаланиб келинади. Тақсимловчи тармоқларнинг юқори даржада эскиргани катта миқдорда электр энергиясининг йўқотилишига олиб келмоқда ва бу ҳозирги вақтда иссиқлик электр станциялари томонидан электр тармоқларига етказиб берилаётган умумий энергия миқдорининг 20%дан ортиғини ташкил этмоқда.

Истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор ва сифатли таъминлаш учун (келгусида талабнинг ортишини ҳисобга олган ҳолда) қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

- иссиқлик электр станциялари ускуналарини модернизация қилиш (40%), электр энергиясини етказиш ва тақсимлаш учун мўлжалланган электр тармоқларини (57%), трансформатор пунктларини (52%), кичик станцияларни (21%) янгилаш;

- янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича фаолиятни давом эттириш (бу эса электр энергияси ишлаб чиқаришини 20-40%га ортишига олиб келади);

- ишлаётган ускуналарни соз ҳолда сақлаш учун вақти-вақти билан режали мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш.

Иссиқлик электр станциялари ускуналарини модернизация қилиш, янги қувватларни ишга тушириш, энергетика тизими электр тармоқ хўжалигини янгилаш, ишларида юқори даражада маблағ талаб қилиниши туфайли, “Ўзбекэнерго” АЖ ўз маблағлари билан бир қаторда Ҳукумат қарорларига мувофиқ халқаро молия институтларининг ҳамда Ўзбекистон тараққиёт ва тикланиш фонди қарз маблағларини жалб қилишга мажбур бўлмоқда.

Barcha yangiliklar

INTERAKTIV XIZMATLAR

2018 yil- Faol tadbirkorlik,innovatsion g'oyalar va texnalogiyalarni qo'llab quvvatlash yili || 2018-yilgi Davlat dasturi To'rtko'l Tumani miqyosida

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

Ma'lumotlar to'plami – bu alohida elementlardan tarkib topgan, vositalar to'plami xususiyatiga ega bo'lgan, avtomatlashtirilgan tizimlarning inson aralashuvisiz bunday elementlarni identifikatsiya qilish, talqin etish va qayta ishlash imkonini beruvchi davlat organlarining tizimlashtirilgan bir ko'rinishdagi ma'lumotlaridir.||

FOYDALI MANBALAR

Agro.uz.png CCITT.uz.png HUKUMAT PORTALI.png ID.uz.png Parlament.gov.uz.png Prezident.uz.png egov.uz.png lex.uz.png my.gov.uz.png soliq.uz.png www.uz.png