Shrift o'lchami Rang Rasm

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar

Jami murojaatlar: 117
Ko'rib chiqilmoqda: 92 (78.6%)
Javob berilgan: 25 (23.4%)

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab

"Мен ўқиган китоб" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Пезиденти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш жараёнини такомиллаштириш ҳамда ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизнинг ўзлигини англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 15-октябрдаги “Мен ўқиган китоб” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги буйруғи, 2020 йил 2-ярим йилга мўлжалланган “Йўл харита”сининг ижросини таъминлаш мақсадида Тўрткўл туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Тўрткўл туман халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси аъзолари билан ҳамкорликда 2020 йил 13 ноябр куни 1-сон умумтаълим мактабида "Мен ўқиган китоб" кўрик-танловининг Тўрткўл туман босқичи ўтказилди.
Туман босқичида кўрик-танловнинг маҳалла босқичи ғолибларидан 12 нафар ёшлар иштирок қилдилар. Танловда 2 та ёш тоифаси: 14 ёшдан 20 ёшгача, 21 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар алоҳида-алоҳида тартибда ўтказилди.
Танлов 2та шарт асосида ўтказилди: 1-шарт: “Ўзбек ва қорақалпоқ адабиёти билимдони” шартида Ўткир Ҳошимов, Абдулла Орипов, Тоҳир Малик, Муҳаммад Юсуф, Ибрайим Юсупов, Тўлепберген Қайпбергенов, Ажинияз, Бердах асарларидан савол-жавоб ўтказилди.
2- шарт: “Жаҳон адабиёти билимдони” шартида Чингиз Айтматов, Лев Толстой, Агата Кристи, Александр Дюма асарларидан савол-жавоблар ўтказилди.
Танлов шартлари бўйича “Янгиобод” маҳалласидаги 22-сон мактабидан Хилола Бахтиёрова 1-ўринни, “Кўна Тўрткўл” овулидаги 12-сон мактабдан Шаҳзода Зарипова 2-ўринни, “Кўна Тўрткўл” овул фуқаролар йиғинидаги 12-сон мактабдан Каримбаева Шаҳноза ва “Дўстлик” маҳалласи 45- сон мактабдан Гулруҳсор Тоҳиржанова 3-ўринни эгалладилар.
Ғолиблар ва танловда фаол қатнашган китобсеварлар Тўрткўл туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман халқ таълими бўлими томонидан дипломлар ва таниқли ёзувчиларнинг китоблари билан тақдирландилар.

Barcha yangiliklar

INTERAKTIV XIZMATLAR

2018 yil- Faol tadbirkorlik,innovatsion g'oyalar va texnalogiyalarni qo'llab quvvatlash yili || 2018-yilgi Davlat dasturi To'rtko'l Tumani miqyosida

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

Ma'lumotlar to'plami – bu alohida elementlardan tarkib topgan, vositalar to'plami xususiyatiga ega bo'lgan, avtomatlashtirilgan tizimlarning inson aralashuvisiz bunday elementlarni identifikatsiya qilish, talqin etish va qayta ishlash imkonini beruvchi davlat organlarining tizimlashtirilgan bir ko'rinishdagi ma'lumotlaridir.||

FOYDALI MANBALAR

Agro.uz.png CCITT.uz.png HUKUMAT PORTALI.png ID.uz.png Parlament.gov.uz.png Prezident.uz.png egov.uz.png lex.uz.png my.gov.uz.png soliq.uz.png www.uz.png