Shrift o'lchami Rang Rasm

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar

Jami murojaatlar: 117
Ko'rib chiqilmoqda: 92 (78.6%)
Javob berilgan: 25 (23.4%)

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab

Хазонларни ёқманг, одамлар!

Хазонларнинг ёқилиши инсон саломатлиги ва атроф муҳит учун ниҳоятда зарарли эканлиги ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Афсуски, айримлар хазонларни тўплаб ёқмоқдалар.
Кузнинг охирги ойи ҳам охирлаб бормоқда. Атроф олтин ранг тус олиб, япроқлар тўкилиб, хазонга айланганига бир ойдан ошиб кетди. Кимдир хазонларни супуриб-сидириб, бирор жойни кавлаб кўмиб ташласа, яна бировлар, буларни нима қилсам экан, деб ўйланиб ўтирибди. Шундай пайтда айрим оилалардаги тежамкор уй бекаларини ибрат қилгим келади. Япроқларни қопларга жойлаб, қиш бўйи уйдаги мол-холга ем-хашак билан аралаштириб берадиган тежамкор келинларга ҳар қанча таҳсин айтса арзийди.
Бироқ, теварак атрофни тутунга тўлдириб, дуч келган жойда хазонларни бурқситиб, тутатиб ётган айрим юртдошларимизга ҳайрон қолади, одам. Кечагина магистрал йўл ёқасида бир одам машинасини тўхтатиб, йўл бўйидаги ўт-ўланларни шунақанги алангалатиб ёқаяптики, олов кўкка ўрлаяпти...
Ҳар куни радио ва телевидение орқали хазонларни ёқманг, унинг зарари одамларга ва табиатга нақадар катта офат эканлиги айтиб турилибди. Рекламаларда қайта-қайта кўрсатилаяпти. Лекин бунга кимдир амал қилса, яна биров пинагини ҳам бузмай хазон ёқиш билан оввора!..
Хазонлар ёқилганда ҳар-хил зарарли моддалар атрофга тарқалади. Бу моддалар таъсирида нафақат атроф-муҳит, мусаффо табиатга, балки барча тирик мавжудотга ҳам жиддий зарар етказилмоқда. Энг ёмони, нафас олиш органлари заҳарланади. Кўз, томоқ йўллари қичишиб, юрак-қон томир фаолияти кескин бузилади. Аллергияга мойил инсонларда турли хасталиклар авж олади. Агар бир тонна хазон ёқилса, ҳавога 30 килограмм углерод оксиди ва бир қанча зарарли газлар тарқалар экан. Бу газлар ҳар-хил касалликлар, жумладан, сил ва саратон каби оғир хасталикларни келтириб чиқарар экан.
Азиз юртдошлар! Куз фаслининг чиройли ва бетакрор манзарасидан, тоза мусаффо ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олайлик. Юртимиз об-ҳавоси тоза, теварак атроф озода бўлиши учун ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Қишга ҳам саноқли кунлар қолди. Унгача дов-дарахтлардан тўкилган баргларни ёқмасдан, чуқур хандакларга қум билан кўмсак, айни муддао бўларди. Атроф-муҳит хазонсиз ҳам тобора ифлосланиб бораётганини асло унутмайлик! Она табиатни келгуси авлодга мусаффо ҳолида етказиш – ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

У.А.Мухтаров,
Ўзбекистон Экологик партияси
Тўрткўл туман Кенгаши раиси

Barcha yangiliklar

INTERAKTIV XIZMATLAR

2018 yil- Faol tadbirkorlik,innovatsion g'oyalar va texnalogiyalarni qo'llab quvvatlash yili || 2018-yilgi Davlat dasturi To'rtko'l Tumani miqyosida

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

Ma'lumotlar to'plami – bu alohida elementlardan tarkib topgan, vositalar to'plami xususiyatiga ega bo'lgan, avtomatlashtirilgan tizimlarning inson aralashuvisiz bunday elementlarni identifikatsiya qilish, talqin etish va qayta ishlash imkonini beruvchi davlat organlarining tizimlashtirilgan bir ko'rinishdagi ma'lumotlaridir.||

FOYDALI MANBALAR

Agro.uz.png CCITT.uz.png HUKUMAT PORTALI.png ID.uz.png Parlament.gov.uz.png Prezident.uz.png egov.uz.png lex.uz.png my.gov.uz.png soliq.uz.png www.uz.png